Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сифат ва самарадорлиги талабга жавоб берадими?
@SirdaryoСирдарё вилояти 2-сектор раҳбари Р.Машарипов вилоят ҳудудида қурилиш ишлари амалга оширилаётган 6 та соғлиқни сақлаш, 25 та умумтаълим мактаблари ва 19 та мактабгача таълим муассасалари объектларида бўлиб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ушбу ҳудудларда қурилиш корхоналари раҳбарлари ва бинокорлар билан суҳбатлашди.
Ташриф чоғида бунёдкорлик ишларининг суръати ва сифати бугунги кун талабига жавоб бериши алоҳида қайд этиб ўтилди. Шунингдек, келгусида бажариладиган муҳим вазифалар юзасидан ўз тавсияларини берди.
Таъкидлаш жоизки, вилоятда бу иншоотларни бунёд этишдан кўзланган асосий мақсад аҳолига юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатиш ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган хоналарда беморларни даволашга эътиборни кучайтириш, ўқувчиларнинг кўнгилдагидай таълим–тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мактабгача таълим муассасаларда болалар қатнови сонини оширишдан иборатдир.
Сирдарё вилояти прокуратураси