Сирдарёлик эркин курашчимиз Мақсуд Вейсалов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Сирдарёлик эркин курашчимиз Мақсуд Вейсалов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

@Sirdaryo
Фото: Жисмоний тарбия ва Спорт бошқармаси

Вилоят Жисмоний тарбия ва Спорт бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давомида, -97 килограмм вазн тоифасида кечган эркин кураш баҳсида ҳамюртимиз Мақсуд Вейсалов бронза медалига сазовор бўлди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган курашда ҳиндистонлик Акаш Антига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Фото: Жисмоний тарбия ва Спорт бошқармаси
Маълумот ўрнида: Мақсуд Вейсалов Сирдарё тумани Бахт шаҳрида 1999 йил 23-январда тавалуд топган, ҳозирда Гулистон давлат университети жисмоний маданият факультети 2-курс талабаси. 

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди.

Report Page