Сардоба туман ҳокимининг қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди (таклиф киритинг)

Сардоба туман ҳокимининг қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилди (таклиф киритинг)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сардоба туман ҳокимининг "Сардоба туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2020 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Мазкур қарор лойиҳаси қуйидаги кўринишда:

https://regulation.gov.uz/uz/document/6424

Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги Қонуннинг 17-моддасига, Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида” ги (янги таҳрири) Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли бандлигини ошириш хамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ 616-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосланиб, Сардоба туман худудида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан

Сизнинг рекламангиз учун жой!

1.Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиш шарт бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйҳат бўйича ўртача сонидан (1633 нафар) 115 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан :

- ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 1 фоиз (15 киши) ;

- таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 1 фоиз (16 киши) ;

- муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0.5 фоиз (9 киши) ;

- ногиронлар учун 3 фоиз (48 киши) ;

- туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0.5 фоиз (9 киши) ;

- жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0.5 фоиз (9 киши) ;

- одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0.5 (9 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

  2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва мехнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари:

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари :

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёгарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари :

ногиронлар учун – мехнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган хамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг ахволи ва мехнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган холда) берадиган иш ўринлари :

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари :

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян кас-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари. 

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2020 йилга банд қилиб қўйиш лозим бўлган ташкилотлар рўйхати (1-илова)га мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилот раҳбарларига:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган мехнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказига янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу Қарорни бажармаган ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлиги учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

 7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган қўрсатгичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

 8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 02 октябрь кунидаги 1906-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Туман Бандликка кўмаклашиш марказ директори ( Ю.Холбоев)га;

- бир хафта муддатда мазкур қарорни 3-бандида кўрсатилган ташкилот рахбарлари эътиборига етказилсин.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев зиммасига юклансин.

12. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  

Сардоба туман ҳокими:                  А.Хидиров


Таклиф киритинг:
https://regulation.gov.uz/uz/document/6424

Report Page