Чақирувга қадар бошланғич таълим – муҳим босқич

Чақирувга қадар бошланғич таълим – муҳим босқич

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Янги ўқув йили арафасида Гулистон шаҳрида умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқув хоналарини ўқув қуроллари билан жиҳозлаш мақсадида ўзига хос тадбир бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Вилоят мудофаа ишлари ҳамда халқ таълими бошқармалари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда ҳудуддаги 100 та умумий ўрта таълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқув хоналари учун зарур ўқув қуроллари тарқатилди.

Фото: ЎзА

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Абдуғаниев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир Абдураҳмонов ва бошқалар ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўрта таълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқув хоналари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ўқув хоналари ўқитувчиларига ўқув қуроллари топширилди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Report Page