Солиқ қарздорлиги камайтирилмоқда

Солиқ қарздорлиги камайтирилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги ҳамда солиқ кодексининг 6-моддасида ҳар бир шахс солиқ кодексида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган, бироқ айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўзининг қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини амалга оширмаганлиги оқибатида солиқ қарздорлиги ҳосил бўлмоқда. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 август холатига мавжуд солиқ қарздорлигини ундириш бўйича хўжалик юритувчи субъгектларга 83875 та 493,0 млрд.сўмлик огоҳлантириш талабномалари юборилган бўлиб, қарздорларга юборилган талабномалар асосида 13839 та талабнома орқали 221,4 млрд.сўм маблағ ундирилган. Қарздорларнинг банкдаги ҳисоб варақларига 357,9 млрд.сўмлик инкассо топшириқномалари қўйилган бўлиб, банк ҳисоб рақамларидан 44,6 млрд.сўм маблағ ундириб олинган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Солиқ қарзини қарздорларнинг мол-мулкига қаратиш бўйича 2358 та умумий қиймати 174,9 млрд.сўмлик ижро ҳужжатлари иқтисодий судларга киритилди. Судга киритилган аризалар қаноатлантирилиб, худудий мажбурий ижро бюроси бўлимларига ўтган давр давомида 2902 та 170,1 млрд.сўмлик ҳужжатлар ижро учун юборилди.

Шунингдек, вилоят бўйича солиқ қарзини Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида қисқартириш юзасидан вилоят хўжалик судига жами 338 та 138,9 млрд.сўмлик даъво аризалари киритилиб, киритилган даъво аризаларидан 254 та 28,4 млрд.сўмлиги қаноатлантирилган ҳамда 34 та 1,5 млрд.сўмлик банкротлик ишлари бўйича хозирда тугатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни барвақт профилактика қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page