“Сирдарё” чегара божхона постида алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

“Сирдарё” чегара божхона постида алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Газета.uz

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, 2019 йил 11 август куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга “DAF FT XF105460” русумли, юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Ўзбекистон фуқароси С.А. билан оғзаки савол-жавоб қилинганидан сўнг, унга тегишли бўлган юк автотранспорт воситасининг юкхонаси ва салони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Автомашина салонида оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган 2 хил турдаги умумий нархи 1.6 миллион сўмлик бўлган, қуйидаги: оқ рангли елим идишга солинган 5 литр ароқ ва оқ рангли елим идишга солинган 4 литр коняк алкоголь маҳсулотларини хеч қандай хужжатларсиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3512 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузганлиги аниқланди.

Аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page