Хотин қизлар билан ишлашда Сирдарё вилоят тажрибаси

Хотин қизлар билан ишлашда Сирдарё вилоят тажрибаси

@Sirdaryo
Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Вилоятимизда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Бухоро тажрибаси” асосида”да бир қанча ишлар амалга ошириш вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 июль куни 181-сонли қарори қабул қилинди. Шу асосда ИИБ бошқармаси ва Хотин қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Қўшма қарори ва Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2019 йил 6 август куни 67-сонли фармойиши қабул қилинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ички ишлар бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича Сирдарё вилояти тажрибаси сифатида 14 та ишчи гуруҳи ҳамда 4 та комиссия лойиҳасини ишлаб чиқилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори, Ички ишлар вазири ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган Сирдарё вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни ўрганиш натижалари бўйича 2019 йил 30 июль куни ўтказилган 37-сонли қўшма сайёр селектор йиғилиши баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида “Жиноятчиликдан ҳоли маҳалла” концепцияси доирасида “Намунали ҳудуд” тажрибаси асосида жорий қилинган “Сирдарё намунаси” бўйича жорий йилнинг 13-14 август кунлари Сирдарё тумани ва Гулистон шаҳридаги маҳаллаларда вилоят ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар хонадонлари ўрганилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Жумладан, Сирдарё туманида 10 маҳалла фуқаролар йиғинларида 144 та, Гулистон шаҳридаги 10 та фуқаролар йиғинидаги 76 та оилалар ўрганилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўрганиш жараёнларида 20 та маҳаллалардаги 220 та оилаларда жами 116 та турли хил масалаларда мавжуд муаммолар мавжудлиги аниқланди. Шундан, маҳалла ва туман даражасидаги 69 та муаммоли масалалар ўз ечимини топди, 47 та масала бўйича муддат белгиланиб, ижроси юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Report Page