Электрон ҳисобварақ-фактуралар ортиқча қоғозбозликни камайтиради.
@SirdaryoҲисобварақ-фактураларини электрон тарзда тўлдириш 2019 йил 1 июлдан бошлаб ихтиёрий, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий этиб белгиланган. Бу жараён Чирчиқ шаҳри, Сирдарё ва Навоий вилоятларида электрон ҳисоб-фактуралар тажриба асосида муваффақиятли синовдан ўтди.
Бу жараённинг қулайликлари нимадан иборат?
Таъкидланишича, тизимда солиқ тўловчи тадбиркор офисдан чиқмай, буюртмачига ҳисоб-фактурани электрон шаклда юбориш имконига эга бўлади. Бунинг учун электрон рақамли имзо ва интернетга уланган компьютернинг ўзи етарли.
«Энди олдинги пайтдагидек, 3-5 нусхадан қоғоз тўлдириш, деган нарсалар бўлмайди. Шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳисобчиларни ҳамма нарсани папка қилиб қўйиш каби қийинчиликларини соддалаштириб ҳисоб маълумотларининг битта электрон базада сақланишига ёрдам беради.
Шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали:
• Ортиқча қоғозбозликлар камаяди;
• Транспорт харажатлари қисқаради;
• Ҳисоблашдаги ишларнинг асосий қисми онлайн кўринишга ўтиши билан харажатлар ҳам қисқаради;
• Ҳисобфактурадаги турли хатоликларнинг олди олинади.
• Шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар тадбиркорларга ўз маҳсулоти қаерда, яхши сотилаётганлигини, қайси маҳсулотига талаб юқорилиги мониторинг қилиш имконини ҳам беради.
«ҚҚС тўловчиларининг тўғри кўрсатилиши ҳам электрон ҳисобварақ-фактуранинг афзалликларидан бири. Баъзида тадбиркор ўзининг контрагентини (бошқа бир тадбиркорлик субъекти) ҚҚС тўловчиси сифатида кўрсатиб қўяди. Бироқ агар у ҚҚС тўловчиси бўлмаса, корхона зарар кўриши мумкин.
Электрон ҳисобварақ-фактура дастури эса тадбиркорларнинг ҚҚС тўловчиси ёки йўқлигини маълумотлар базаси орқали аниқлаштириб беради.
Маълум қилинишича, ҳисобварақ-фактура тузувчи томонлар, албатта, электрон рақамли имзо орқали ҳужжатни тасдиқлаши лозим.
Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати