"СИРДАРЁДА ИШЛАЙДИГАН ШИФОКОРЛАР КЕРАКМАСМИ?" - деб номланган мақолага вилоят ҳокими ўринбосари муносабат билдирди

"СИРДАРЁДА ИШЛАЙДИГАН ШИФОКОРЛАР КЕРАКМАСМИ?" - деб номланган мақолага вилоят ҳокими ўринбосари муносабат билдирди

@Sirdaryo
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

"СИРДАРЁДА ИШЛАЙДИГАН ШИФОКОРЛАР КЕРАКМАСМИ?" - деб номланган мақолага Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Отабек Абдуғаниев томонидан муносабат билдирилди:

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “Сирдарёда ишлайдиган шифокорлар керакмасми?” ва бошқа мазмундаги бир қанча абитурентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан мақсадли қабул квоталари учун вилоятга ажратилган ўринларда бошқа вилоятлардан келиб, вилоят ҳудудида вақтинча рўйхатда турган абитуриентлар жой эгаллаётганлиги тўғрисида асоссиз мурожаатлар бўлмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сон қарори 102-бандида, олий таълим муассасалари учун белгиланган қабул квоталари таркибида ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган таълим йўналишларига қабул муайян худудда доимий яшайдиган (паспортдаги маълумоти бўйича), умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли хужжатга эга бўлган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, мазкур масала вилоят ҳокимлиги томонидан доимий назоратга олинган.

Сирдарё вилоятига ажратилган мақсадли квота ўринларига бошқа вилоятлардан бўлган фуқаролар ҳисобидан амалга оширилмайди. Ҳар қандай тушунмовчиликлар бўйича вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиниши мумкинлигини маълум қиламан.

О.Абдуғаниев,
Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари

Report Page