Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига (2015 йилги сурат) чиқиб олган йигит Бухороликлардан узр сўради

Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига (2015 йилги сурат) чиқиб олган йигит Бухороликлардан узр сўради

@Sirdaryo
Фото: Бухоро вилоят ИИБ

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг Бухоронинг «Лаби Хавуз» мажмуасидаги «Хўжа Насриддин Афанди» монументи бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

daryo.uz'нинг ёзишича, натижада ушбу шахс Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланди.

У ушбу фотосуратга 2015 йилнинг март ёки апрель ойларида тушганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро аҳлидан кечирим сўрашини билдирди.

P.S.: Ҳурматли Сирдарёликлар! Агарда Сизнинг ҳам бир неча йил аввал тушган "шу каби" фотосуратларингиз бўлса, уни асло ижтимоий тармоқларга жойламанг...

Report Page