Бола меники эмас, бироқ ДНК хулосаси бошқача чиқди

Бола меники эмас, бироқ ДНК хулосаси бошқача чиқди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор У.Ҳ.дан ундирувчи Ш.А. фойдасига бир нафар фарзанди учун ¼ қисм алимент ундириш белгиланганди.

Фарзанд таъминоти учун алимент пуллари ўз вақтида тўланиши шарт бўлсада негадир отанинг "елкаси қичиша" бошлади. Моддий таъминотдан ўзини олиб қоча бошлади. Энг таассуфи ота болани тан олмай, "меники эмас" дейишгача борди. Оталикка эътироз билдириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Даъвогарнинг аризасини муҳокама қилиб, фуқаролик иши мазмунан кўриб чиқилгунга қадар суднинг ҳал қилув қарори ижроси вақтинча тўхтатиб турилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан берилган хабарга кўра, энг аввало боланинг табиий отаси ким эканлигини аниқлаш юзасидан ДНК текширувлари ўтказилди. Текширув эса гўдак У.Ҳ.нинг пушти камаридан эканлигини тасдиқлаб берди. Суднинг ҳал қилув қарори ижроси бўйича ижро ҳаракатлари давом эттирилди.

Шунда боланинг манфаати давлат ҳимоясида эканлиги, отанинг ўзини у ёқдан бу ёққа уриши ҳеч бир мезонларга тўғри келмаслиги тушунтирилди. Агар алимент пулларини 2 ойдан ортиқ тўламаса аввал 15 суткага, кейинчалик эса озодликдан маҳрум этилишгача бориши ҳам таъкидланди. Вазиятни ҳар томонга оғдириш учун қилган ўринсиз важлари ўзига жабр бўлишини тушуниб етган ота бошини эгишдан ўзга иложи қолмади.

Бюронинг Янгиер шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор У.Ҳ.дан ундирувчи Ш.А. фойдасига 8.015.460 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиб берилди. Моддий таъминотдан таъминланган гўдакнинг тирик етимликдан кемтик қалби тўлармикан?!

Report Page