Бешта вилоятда, хусусан Сирдарё вилоятида тест синовлари якунланди. ДТМ бу ҳақда маълумот берди

Бешта вилоятда, хусусан Сирдарё вилоятида тест синовлари якунланди. ДТМ бу ҳақда маълумот берди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Давлат тест маркази Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари якунланган ҳудудлар бўйича маълумотига таяниб, xabar.uz хабар бермоқда.

Республика бўйича 5 та ҳудудда тест синовлари якунланди:

  1. Сурхондарё вилояти;
  2. Наманган вилояти;
  3. Сирдарё вилояти;
  4. Тошкент шаҳри;
  5. Қашқадарё вилояти.
Сизнинг рекламангиз учун жой!

Сирдарё вилоятида жами 33 758 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

  • 33 051 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этди;
  • 687 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
  • 2 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди;
  • 18 нафар абитуриент тест синовлари вақтида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли тест синовларидан четлаштирилди.

Сирдарё вилоятида тест синовлари 10 август куни якунланди.

Қолган ҳудудларда тест синовлари давом этмоқда.

Report Page