Telegram овозсиз хабар юбориш ва секинлаштирилган режим каби янги функцияларни тақдим этди

Telegram овозсиз хабар юбориш ва секинлаштирилган режим каби янги функцияларни тақдим этди

@Sirdaryo
Фото: sangzor.uz

Telegram мессенжери овозсиз хабарларни юбориш ва секинлаштирилган режим каби янги функцияларни ишга туширди. Бу ҳақда sangzor.uz инновацион ахборот портали хабар бермоқда.

Эндиликда иккинчи тарафни безовта қилмаслик учун овозсиз хабарларни юборишда «Жўнатиш» тугмасини босиб туриш кифоя.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Секинлаштирилган режим эса гуруҳ администраторларига фойдаланувчиларнинг хабар жўнатишини назорат қилиш имконини беради. Янги функция ёрдамида администраторларнинг лавозимини кўрсатиши мумкин, масалан, «асосчи» ёки «модератор».

«Созламалар» бўлими орқали эса тунги фонлар рангини ўзгаритиш имконияти пайдо бўлди.

Бундан ташқари энди видеоларни белгиланган вақтдан бошлаб кўриш ҳам мумкин. Масалан, видеони белгилаб, «0,45» вақтни юборилса, видео айнан шу вақтдан бошлаб кўрсата бошлайди.

Report Page