Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган уйларни таъмирлашга салкам 30 млрд сўм сарфланди

Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган уйларни таъмирлашга салкам 30 млрд сўм сарфланди

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят ҳокимлиги

АОКА ҳузуридаги штабда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Жалол Арашов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича:

  • жами 74 591 аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтарилди. 14 859 аҳоли эса кўчирилган ҳудудларда яшамоқда;
  • 1826 та уйда таъмирлаш ишлари 97 фоизга бажарилди;
  • ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларига жами 128 миллиард сўм ажратилди;
  • кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ҳамда ободонлаштириш учун жами 35,6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Хусусан, уйларни таъмирлаш учун 29,7 миллиард сўм ва ободонлаштириш ишларига 5,9 миллиард сўм сарфланади;
  • 2020 йилнинг 20 августига қадар кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва 25 августга қадар туташ ҳудудларини ободонлаштириш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилди.

Ижтимоий соҳа объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари жами 45 фоизга, шундан:

  • умумтаълим мактаблари бўйича 44%;
  • мактабгача таълим ташкилотлари бўйича 15%;
  • соғлиқ сақлаш муассасалари бўйича 53%;
  • коллеж бўйича 31 фоизга бажарилди.

Report Page