Ижтимоий тармоқларда "Сардоба тумани Ровот маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракатларидан норози, таниш-билишчилик қилиб моддий ёрдам ажратилаётганлигига эътироз билдираётганлиги" акс этган мақола юзасидан муносабат.

Ижтимоий тармоқларда "Сардоба тумани Ровот маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракатларидан норози, таниш-билишчилик қилиб моддий ёрдам ажратилаётганлигига эътироз билдираётганлиги" акс этган мақола юзасидан муносабат.

@Sirdaryo
.

2020 йилнинг 10 август куни Ижтимоий тармоқларда "Сардоба тумани Ровот маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг маҳалла фаолларининг хатти-ҳаракатларидан норози, таниш-билишчилик қилиб моддий ёрдам ажратилаётганлигига эътироз билдираётганлиги" акс этган мақола тарқалган.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-Ф-сонли фармойиши ҳамда Сардоба тумани ҳокимининг тегишли Қарорига кўра, Сардоба туманидаги 1314 та эҳтиёжманд оилалар рўйхати жорий йил бошида шакллантирилиб, мазкур оилаларга 985.000.000 (тўққиз юз саксон беш миллион) сўм пул маблағи тарқатилди.

Ровот МФЙда истиқомат қилувчи фуқароларнинг Президент Фармонига биноан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилиши тўғрисида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаати Сардоба туман ҳокимлиги, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Ровот маҳалласи фаоллари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Сардоба туман 4-сектори таркибига кирувчи “Ровот” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан фуқароларни ижтимоий аҳволи ўрганилиб, йил бошида шакллантирилган "темир дафтар"га киритилган жами 90 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 749.000 (етти юз қирқ тўққиз минг) сўмдан бир маротабалик моддий ёрдам пуллари тарқатилган.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Мақолада исми-шарифи келтирилган 22 нафар фуқарони 20 нафари "темир дафтар"га киритилган бўлиб, ўз тасдиғини топди. Шундан фуқаро Кучимова Хурматой жорий йилнинг май ойида вафот этганлиги сабабли, ажратилган пул маблағни 4-сектор раҳбарияти томонидан кам таъминланган фуқаро Тоғаева Марғуба Тўхтамишевнага расмийлаштирилиб берилган. 2 нафар фуқаро Тошматов Асад ҳамда Ибрагимов Бердиқуллар маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилалар рўйхатида турмаслиги ва ижтимоий ҳимояга мухтож эмаслиги, ушбу фуқароларга моддий ёрдам пуллари берилмаганлиги ва рўйхатга олинмаганлиги аниқланди.

Афсуски, баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деган хаёлга берилиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Фуқароларга бу каби ҳолатларда аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page