Ховос туманида асфалт-бетон заводи ишга тушурилди

Ховос туманида асфалт-бетон заводи ишга тушурилди

@hokimiyatpress

Мамлакатимизда барча соҳаларда илғор лойиҳалар эвазига тизим самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан йўл қурилиши соҳасига эътибор кучайтирилмоқда.

Соҳа ривожи учун чет эл технологиялари ҳам жалб этилмоқда. Албатта ушбу соҳа ривожланишида тайёр маҳсулотларни сифатли ва тезкор равишда ишлаб чиқариш энг мухим омил хисобланади.

Хозирги кунда биргина Ховос туманининг ўзида ушбу соҳада эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хитойдан келтирилган ЗАП 120 русумли асфалт-бетон ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технология бугунги кунга келиб ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд 60 млн сўмни ташкил қилади.

Ушбу лойиҳа М-34 Тошкент-Душанбе йўналишининг 145-152 км оралиғидаги реконструкция ишларини амалга ошириш учун мўлжалланиб, 90 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ушбу янги лойиҳа орқали туманимиздаги 20 дан ортиқ ишсиз аҳоли иш билан таъминланди.

Report Page