Республика ҳудудида 2019 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикаси (инфографика)

Республика ҳудудида 2019 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинлар статистикаси (инфографика)

@Sirdaryo
Фото: ФВВ ЁХББ

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 13739 та бино ва иншоотларда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган.

Фото: ФВВ ЁХББ

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар бермоқда.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 24 нафар инсонлар қутқарилган, 312 бош уй хайвонлари, 86 хил техникалар, 35 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 18 млрд. сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган.

Фото: ФВВ ЁХББ

Шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 384 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 16 тага ва тан жароҳати олиши 42 тага камайган.

Фото: ФВВ ЁХББ

Лекин, олиб борилаётган ишларга қарамасдан 2019 йилнинг ўтган 7 ойи давомида республика ҳудудида жами 6261 та ёнғинлар қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 71 нафар инсон ҳалок бўлган ва 183 нафар киши тан жароҳати олган.

Фото: ФВВ ЁХББ

Жами содир бўлган ёнғинларнинг 69,3 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 14 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5 фоизи транспорт воситаларида ва 1,8 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган.

Фото: ФВВ ЁХББ

Ёнғинларнинг 36,6 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,6 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши, 13,5 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,3 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан содир бўлган.

Report Page