«Агробанк» раҳбарияти тадбиркорлар иштирокида сайёр учрашув ўтказди

«Агробанк» раҳбарияти тадбиркорлар иштирокида сайёр учрашув ўтказди

@Sirdaryo
Фото: Дарё

9 август куни «Агробанк» АТБ бошқарув раиси томонидан Сирдарё вилояти Гулистон туманида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тадбиркорлар иштирокида сайёр учрашув ўтказилди. Бу ҳақда «Агробанк» матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилган.

Учрашувда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ҳамда фаолиятини янада кенгайтириш ниятида бўлган кичик бизнес вакиллари ҳамда банк мижозлари бўлган жисмоний шахслар иштирок этди. Жонли мулоқот тарзида ўтган учрашувда 50 га яқин фуқаронинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди ҳамда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Сайёр қабулда нафақат тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар, шикоятлар тингланди, шунингдек, мижозлар томонидан банк фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мижозларга янада қулайликлар яратиш борасида талаб ва таклифлар ҳам келиб тушди.

Фото: Дарё

Мазкур очиқ мулоқот «Агробанк» АТБ томонидан республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Report Page