(+16) Тошкент шаҳрида яшовчи эркак хотинининг ўйнашини ўзига хос ва шафқатсиз усулда жазолади…

(+16) Тошкент шаҳрида яшовчи эркак хотинининг ўйнашини ўзига хос ва шафқатсиз усулда жазолади…

@Sirdaryo
Фото: hordiq.uz

Тошкент шаҳридаги №82-ўрта мактабда муаллима бўлиб ишловчи исми-шарифи маълум қилинмаган аёл ўша мактабнинг қоровули билан хуфиёна учрашиб юраркан. Бундан ташқари, улар интернет орқали ҳам мулоқот қилишаркан.

Бу ҳақда hordiq.uz'нинг хабар беришича, аёл эри хитланиб қолмаслиги учун ўйнашининг телефон рақамини «Мақсуда опа» деган жумла билан сақлаб қўйган. Яқинда эр-хотин жанжаллашиб қолишди-ю, жаҳл отига минган эркак хотинининг телефонини текшириб кўрмоқчи бўлди. Не кўз билан кўрсинки, мактаб қоровули билан ёзишмалар турибди. Қоровул аёлга навбатдаги учрашувни интиқлик билан кутишини, уни севиши ва ҳоказо сўзларни ёзганди. Эр индамади. Ўзини гўё бу ёзишмаларни кўрмагандек, ҳеч нарсадан хабарсиздек тутди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Бироқ эртаси куни кечаси соат 01:00 да мактабга йўл олди. Албатта, кутилганидек уни хотинининг ўйнаши бўлмиш қоровул қарши олди. Эркак унга барчасидан хабардорлигини, яъни, хотини билан учрашиб юрганидан бохабарлигини айтди. Суҳбат пайтида жаҳлини жиловлай олмаган эркак қоровулга юзи аралаш кучли зарба йўллади. Қоровул йиқилди ва ҳушидан кетди. Эркак эса ундан ўзига хос усулда ўч олди. Аниқроғи, қоровулнинг жинсий аъзосини пичоқ ёрдамида қўпориб ташлади.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 104-моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Report Page