Ҳақиқат қарор топди: Вилоят наркология диспансери навбатчи фельдшери билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра Қонунга зид равишда бекор қилинган.

Ҳақиқат қарор топди: Вилоят наркология диспансери навбатчи фельдшери билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра Қонунга зид равишда бекор қилинган.

@Sirdaryo
Фото: sirdaryo.kasaba.uz

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига вилоят наркология диспансерида навбатчи фельдшер вазифасида ишлаган Т.Абдурахимов, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра ноқонуний бекор қилинганидан норози бўлиб, уни ўз ишига қайта тиклашни сўраб мурожаат этган.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ариза жойида ўрганилганда, ҳақиқатдан фуқаро Т.Абдурахимов билан тузилган меҳнат шартномаси Қонунга зид равишда бекор қилинган бўлиб, вилоят наркология диспансерининг 2019 йил 8 май кунидаги Т.Абдурахимовнинг меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақидаги буйруқлар бекор қилиниши ва ходимни ўз иш жойига тикланишини сўраб иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва шу билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мурожаат этилди.

Суднинг 2019 йил 18 июл кунидаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Т.Абдурахимов ўз ишига тикланиб, унинг мажбурий прогул вақти учун иш берувчидан  1 975 542 сўм ундирилди. Ҳақиқат қарор топди.

Ш.Умаралиева,
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши юридик бўлими мудири

Report Page