Президент соврини учун ўтказилаётган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида Сирдарёликлар совриндорлар қаторидан жой олишди!

Президент соврини учун ўтказилаётган белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатида Сирдарёликлар совриндорлар қаторидан жой олишди!

@Sirdaryo
Фото: Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ КМК” AЖ спорт мажмуасида 8-11-август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004-йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди.

Фото: Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Чемпионатга Германия, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Хитой каби дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 200 нафарга яқин нафар полвонлар ташриф буюришди. Ушбу чемпионатда ўғил болалар ўнта вазн тоифасида (42, 45, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 85, 95 кг.гача ва 95 кг.дан юқори) куч синашса, қизлар еттита (44, 48, 52, 57, 63, 70 кг.гача ҳамда 70 кг.дан юқори) вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Фото: Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Ушбу мусобақада Сирдарё вилоятидан жами 7 нафар спорчиларимиз иштирок этишди, шулардан 4 нафари қизлар ҳисобланади.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Гулистон Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернат тарбияланувчиси Эшқўзиев Жоҳонгир 42 кг биринчи ўрин, Ховос туман БЎСМ тарбияланувчиси Товбоева Севинч 57 кг биринчи ўрин, Гулистон Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернат тарбияланувчиси Aбдунабиева Фарангиз 57 кг биринчи ўрин, Боёвут туман БЎСМ тарбияланувчиси Раханқулова Гўзал 57 кг учинчи ўринни эгаллашди.

Фото: Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 1500 AҚШ доллори, 2-ўрин соҳиблари 1000 AҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар 500 AҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланишди.

Сирдарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Report Page