ЙЎЛЛАР РАВОН, КЕЧАЛАР ЧАРОҒОН, КЎНГИЛЛАР ШОД...

ЙЎЛЛАР РАВОН, КЕЧАЛАР ЧАРОҒОН, КЎНГИЛЛАР ШОД...

@Sirdaryo
Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан аҳоли хонадонларини ўрганишлар давомида муаммо ва масалалар жойнинг ўзида ҳал этилаётганлиги аҳолининг ишончи ва ҳурматини янада оширмоқда.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Секторлар фаолиятининг янгича бошқарув шакли сифатида амалиётга жорий этилганидан буён бу каби ўзгаришлар ва янгиликлар ҳар куни ҳар бир ҳудуд кесимида ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Аввалгидек мажлис ўтказиш шаклидаги сайёр қабуллар ўрнини уйма-уй юрган ҳолда халқ ичига кириб масаланинг туб моҳиятига эътибор қаратилаётганлиги ҳар бир мурожаатнинг тезкорлик билан ҳал этилаётгани шиддат билан ўзгараётган дунёда янги ислоҳотлар манзилиги етакламоқда.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Хусусан, туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида 5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда. Ичимлик суви, электр сим ёғочларнинг носозлиги, йўлларнинг таъмирталаблиги каби кўплаб масалаларга қулоқ тутган ишчи гуруҳ аъзолари масалага ижобий ечим топишга биргаликда киришиб кетди. Жумладан, Пиллакор кўчасида яшовчи Илҳом Мирсайдиллаев бир неча йиллардан бери ичимлик сувини узоқдан ташиб келиб ичиши маълум бўлди. Шу куни туман “Сувоқова” масъул мутахассислари келиб хонадонга ичимлик суви қувурини улаб беришди. Жилдираб оқаётган оби-ҳаётнинг келганини кўрган хонадон фарзандлари шодликларидан қийқириб, бир-бирларига сув сепишиб мамнунликларини яширишмади.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Шунингдек, ушбу кўчада истиқомат қилувчи Мухаррам Абдуллаева неча йиллардан бери уй-жой эгалиги ҳужжатини расмийлаштира олмаётганидан хуноб эди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганишда хонадон соҳибининг масаласига ижобий ечим топилди. Сектор раҳбари саъй-ҳаракати ўлароқ уйнинг кадастр ҳужжатлари хонадон соҳибларига топширилди.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Хасталик, беморликнинг номи ўчсин экан, дард чеккан борки, бир ширин сўзнинг, меҳрнинг гадоси бўларкан. Бу ҳолат айниқса камхарж оила бошига тушмасин. Маҳаллада неча йиллардан буён яшаб келаётган Насиба Абдуллаева хасталикдан қутилолмай келмоқда. Сектор раҳбарининг ташрифи давомида оилага рўзғор камчиликларига ярагулик егулик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг келтирилганини кўрган онахон кўзларида ёш билан қалтироқ қўлларини дуога очди.

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Ўрганишлар давомида шунингдек Гулзор кўчасида яшовчи фуқаролар хонадонларига борилиб, уларга ҳам ёғ, ун ва бошқа рўзғор учун зарур маҳсулотлар тарқатилди.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Маҳалланинг нотекис кўчалари ўрганилиб, шағал-тош тўкиб йўллар текисланди. Баҳор кўчасида узоқ йиллар хизмат қилган электр симёғочлар манан эскирганлиги ҳамда дарахт шохларига тегиб қолган очиқ симлар инсон ҳаётига хавф туғдириши инобатга олиниб, 2.5 километр узунликда маҳалла ичидаги симлар қопламали сифатли кабелларга, ёғочдан ясалган столбалар ўрнига мустаҳкам бетон столбалар ўрнатилди.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Кун давомида амалга оширилган улкан ишларни кўриб инсоннинг ақли шошади. Бу каби бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари бугунги кунда вилоятимизнинг ҳар бир бурчагида катта иштиёқ билан бажарилмоқда. Бу эса яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрамига ажойиб тўёна бўлади деган умиддамиз.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси
Матбуот хизмати.

Report Page