Вилоят ҳокимининг яна бир қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди: таклиф киритинг...

Вилоят ҳокимининг яна бир қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди: таклиф киритинг...

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Сирдарё вилояти ҳокимининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори ижроси ҳақида"ги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарор лойиҳаси тўлиқ матни қуйидаги кўринишда:

https://regulation.gov.uz/uz/document/6227

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 633-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори (бундан буён - Ҳукумат қарори) ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.

2. Ижросини таъминлашда Ҳукумат қарори билан:

2019 йил 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифлари иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

2019 йил 15 августдан бошлаб:

а) автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини пировард истеъмолчига сотишда тўланадиган акциз солиғи ҳисобга олинган ҳолда:

Аи-80 маркали автомобиль бензинининг чакана нархи - бир литри учун 4500 сўм;

дизель ёқилғисининг чакана нархи – бир литри учун 5400 сўм;

ЭКО дизель ёқилғисининг чакана нархи – бир литри учун 5700 сўм этиб;

б) Аи-91 маркали автомобиль бензини биржа савдолари орқали сотиладиган тартиб;

в) қонунчиликда белгиланган айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини харид қилиш ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси 75 000 (етмишбеш минг) сўм миқдорида;

ушбу қарор кучга киргунга қадар электр энергияси (шу жумладан, актив, реактив энергия учун) ва табиий газ ҳажмлари учун тўлов аванс билан тўланган тақдирда, маиший истеъмолчилар (аҳоли) тўлов тўланган кундан бошлаб кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тариф ўзгарганда қўшимча тўловлар тўлашдан озод килиниши белгиланганлиги назарда тутилсин.

 3. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. “Гулистон нефт базаси” МЧЖ (Х.Мирзаев), “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (А.Хайдаров), вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали (Ж.Хидиров) ва вилоят молия бош бошқармаси (А.Рахимов) билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ ёқилғи-энергетика ресурсларининг жорий этилаётган янги нархлари ва тарифлари прейскурантларини барча тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга ва бошқа шахсларга белгиланган тартибда етказсинлар.

5. “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (А.Хайдаров), вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали (Ж.Хидиров) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир ҳудудда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш приборларини, энергияни тежайдиган технологияларни сотадиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган ихтисослаштирилган дўконлар ташкил этиш тўғрисида 15 кунлик муддатда вилоят ҳокимлигига таклифлар киритсин.

6. Шаҳар ва туман ҳокимликлари “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси Тошкент ОТФХ Сирдарё кўмир омборлари (З.Абдуғаффоров) билан биргаликда аҳолини, айниқса, бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолини, шунингдек, бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан, шу жумладан, уни импорт қилиш ҳисобига таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.

7. Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Б.Саматов), шаҳар ва туман ҳокимликлари вилоят молия бош бошқармаси (А.Рахимов) билан биргаликда кўрсатилаётган хизматлар рентабеллиги таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация хизматларига тарифлар белгиланишини таъминласин.

8. Вилоят Транспорт бошқармаси (О.Эрбеков) шаҳар ва туман ҳокимликлари вилоят молия бош бошқармаси (А.Рахимов) билан биргаликда шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилар бундан мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифлар белгиланишини таъминласин.

9. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Каримов ва Ж.Ибрахимовлар зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                 Ғ.Мирзаев

Сизнинг рекламангиз учун жой!

Шунингдек, мазкур қарор лойиҳасининг иловаси ҳам қуйидаги кўринишда жойлаштирилган.

Қарор билан танишиб чиқинг ва таклиф киритинг:

https://regulation.gov.uz/uz/document/6227

Report Page