РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

@Sirdaryo
Фото: Туман ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё тумани Матонат маҳалласи Янгиобод кўчасида аҳоли истъемоли учун ичимлик суви йўқлиги акс этган видеолавҳа тарқалди.

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ўрганиш олиб борди. Ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар маълум бўлди.

Сирдарё тумани "Матонат" маҳалласи 2019 йилда "Обод қишлоқ" дастурига тушган. Ушбу маҳалла ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 7965 метрлик ичимлик суви тармоғи ўтказилиши белгиланган. Бунда 4 дона 25 кублик ичимлик суви минораси, 1 дона ЭЦВ 8 ва 3 дона ЭЦВ 6 насоси ўрнатилиши белгиланган. Айни вақтда 7965 метрлик ичимлик суви тармоғи манзилли ўрнатилган.

Янгиобод кўчасига ўрнатилган ичимлик суви тармоғига,сув минораси ўрнатилмаганлиги ва уланмаганлиги сабабли аҳолига ичимлик суви келмаган. Натижада Янгиобод кўчаси фуқароларининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилмай уларнинг ўринли эътирозларига сабаб бўлган.

Фото: Туман ҳокимлиги

Ҳозирда ушбу маҳалла ҳудудида сув минораси ўрнатилиб, барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Тез фурсатларда "Матонат" маҳалласи Янгиобод кўчаси фуқароларининг мурожаатлари ҳал этилиб, ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page