Партия ташаббуси билан Ширин шаҳрида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

Партия ташаббуси билан Ширин шаҳрида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

ЎзМТДП Ширин шаҳар кенгаши ва “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сирдарё вилояти бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Жисмоний ва руҳий баркамоллик сари” мавзусида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Мусобақада хотин-қизлар спортнинг стол тенниси, бадминтон, шахмат-шашка ва воллейбол турлари бўйича беллашдилар.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

- Ёшим 50 дан ошган бўлишига қарамай, бугунги спорт мусобоқасида фаол иштирок этдим. Партия ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақа, эндиликда мунтазам спорт билан шуғулланишимиз учун муҳим туртки бўлди. Бунинг учун партияга миннатдорчилик билдирамиз, - дейди иштирокчилардан бири Адиба Усмоналиева.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Тадбир якунида “Миллий тикланиш” ДП ва “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Сирдарё вилояти бўлими томонидан фаол иштирок этган хотин-қизларга спорт буюмлари ва эсдалик совғалари топширилди.

 ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Report Page