Сирдарё вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар молия бўлимлари мавжуд бўлган бўш иш ўринларига танлов эълон қилади
@SirdaryoБарча номзодларга қўйиладиган умумий малака ва шаҳсий талаблар:
-иқтисодиёт, молия ва бухгалтерия йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар маъқулланади);
-инглиз ва рус тилларини билиш (инглиз тили бўйича IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар маъқулланадилар);
-компьютер саводхонлиги, жумладан, Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларида ишлай олиш;
-бюджет тизими бюджетлари билан ишлаш бўйича зарур билим ва малакага эгалиги;
-меҳнатсеварлик, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, муомала ва музокара маданиятига эгалиги;
Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим:
-анкета, сўровнома ёки объектив маълумотнома;
-диплом;
-меҳнат дафтарчаси;
-фуқаролик паспорти.
Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар ўз ҳужжатларини:
2020 йилнинг 12 августидан 2020 йил 17 август кунига қадар "sirdaryo.moliya@exat.uz" электрон манзили ёки телеграм ижтимоий тармоғи орқали "@moliya_press" манзилига юборишлари сўралади.
Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
-номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
-суҳбат ўтказиш.
Танлов ўтказиладиган жойи ва санаси:
2020 йил 18 август куни соат 10:00 да Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси биносида (Гулистон шаҳар, И.А.Каримов кўчаси, 41-А уй)
Маълумот учун: (67) 225-21-76 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ахборот хизмати