“Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан оиланинг ҳар-бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан оиланинг ҳар-бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгилаб қўйилди. Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон туманида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, тумандаги "Темир дафтар" га киритилган 731 оиланинг 2731 нафар аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан жами 600 млн сўмдан ортиқ моддий ёрдам пуллари тарқатилади.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан ҳудуддаги “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан оиланинг ҳар-бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун туман ҳокими Ш.Гафуров тумандаги Сойибобод маҳалласида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга Президентимиз фармонларига асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини шахсан ўзлари топшириб, уларнинг муаммоларини ҳам ўрганди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Ҳозирда бир марталик моддий ёрдам пулларини моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган фуқароларга шу йилнинг 15 август кунига қадар етказилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page