Ориятли “эркак” ёки нафси устун чиққан ўғил

Ориятли “эркак” ёки нафси устун чиққан ўғил

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Баъзида айрим қўштирноқ ичидаги эркакларни кўриб, қанчалик инсон, айниқса эркак кишининг тубан ва пасткаш, эркак кишининг номига доғ тушираётганини кўриб ўйланиб қоламан. Гапни нега эркак кишилардан бошлади, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бугун эрталабдан ижтимоий тармоқларга бирма-бир кўз югуртирар эканман кўнглимни хира қиладиган бир видеога кўзими тушди. 

“Сардобада жабр кўрган кекса ва ногирон онамга кўмак берилмаяпди” сарлавҳаси билан ижтимой тармоқларда тарқалган видеода “Сирдарё вилояти Сардоба тумани Дўстлик маҳалласидан мурожаат қиляпман. 1 май кунги сув омбори фалокатида онамнинг уйи ҳам талафот кўрди. Онам 73 ёшда. Ногирон. Сардобада жабр кўрганларга президентимиз ажратган 40 миллион сўм пул ва маиший техника сертификати онамга берилмади. Югура-югура чарчадик” дея келтирилган.

Бу видеони кўрар эканман, фақат битта савол мени жуда қийнади. Биз Сирдарёлик эркаклар номига доғ тушираётган ушбу кимсанинг ким эканлиги, қандай инсонки, ўзи тўйса ҳам кўзи тўймаса деган ўйда танишларимни бироз ёдга олдим. Билганим бу кимса Шухрат Юлдашев бўлиб, кўп йиллардан бери Дўстлик махалласида яшайди. Шухратнинг ушбу маҳаллада бир эмас учта уйи бор, Софлик кўчасидаги уйи учун турмуш ўртоғининг номига 40 млн сўм ва маиший техникага сертификат олган. Бундан ташқари, Шухрат номига онаси яшайдиган ушбу маҳалланинг Синчалак кўчасидаги кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватидаги уйига, бошқа 92 та хонадонлар қаторида 20 млн сўмдан маблағ олган. Шу билан бирга, унга янги қурилаётган замонавий кўп қаватли уйлардан 3 та хонадон ажратилган.

Шундай бўлсада нафси бузуқ Шухрат ҳеч ким яшамаган ва қисман талофат кўрган учинчи уйи учун ҳам маблағ ундириш ниятида бу ишларни амалга оширган.

Шу ўринда бир нарса эсимга тушди. Яқин ўтмишда чет элда ишда бўлган чоғларимда қаердансан деган саволга бошимни кўтариб Ўзбекистонданман деганимда, А.Темур, Имом ал-Бухорийлар юртими у юртдан фақат буюк, мард ва жасоратли шахслар етишиб чиққан дейишганда жуда ғурурланиб кетган эдим. Бугун эса бу видеони кўриб, елкама-елка туриб қанчадан қанча қийинчиликларни бошидан ўтказган мард ва жасур ота-боболаримиз кўз олдимга келди-ю, ўзимга савол бердим. Бугунги кун одамларига айниқса эркакларга нима бўлди? Аёлларни, оналарни асраб аввайлаш уларга ғамҳўрлик қилиш фарзандлик бурчи эмасми, эркак кишининг зиммасидаги вазифа эмасми? Бу Шухрат деган кимсада озгина орият, ғурур борми.  

Биласизми дўстлар, бир нарсага аминман. Бу видеони кўрган ориятли, ғурури бор эркак албатта, бу эркакка агар шундай деб номлашга лойиқ бўлса ўз муносабатини билдиради. Биринчидан, онанинг қарилигидан, ногиронлигидан фойдаланиб, ўзини, оиласини бутун бир ўзбек ҳалқининг мард ва жасур, ғурурли ўғлонларига нисбатан бошқа миллат вакилларида қандай фикр ўйғонишини наҳот ўйлаб кўрмади бу номард.

Албатта, бундай номард ва пасткаш кимсаларнинг кўпайиши айрим қўштирноқ ичидаги ижтимоий тармоқларнинг тегирмонига сув қуяётгани ва том маънода қуролига айланган десам адашмаган бўламан. 

Видеода ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатган бу кимсага қандай хулоса бериш ўзингизга ҳавола.

Шухрат сингари “эркак”лар кўпаяверар экан, келажак авлодимиз, яъни фарзандларимиз ким бўлиб вояга етади деган савол қийнайди кишини. Албатта чуқур мулоҳаза қилиб кўрган инсон бу вазиятда керакли хулосани ўзига қилиб олади. 

Яна бир гап, Шухрат кабилар давлатимиз томонидан доимий эътиборда бўла туриб, ҳукуматимизни ёмон отлиққа чиқараётганлигини нима билан изоҳлаш мумкин.

Менимча бунинг хаммаси боқимандалик кайфиятининг вужудимизга ўрнашиб қолганнидан? 

Сардобадан ҳақиқатгўй Бобур

Report Page