Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармасининг расмий хабари

Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармасининг расмий хабари

@Sirdaryo
МБ вилоят Бош бошқармаси

Маълумки, олдин хабар берилганидек, 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотиши, эски намунадаги ушбу пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банк филиаллари томонидан қабул қилиниши ва муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилиши белгиланган.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси (Covid-19) муносабати билан эълон қилинган карантин шароитини инобатга олиб, истисно тариқасида, барча тижорат банк филиаллари томонидан 2020 йил 1 сентябрга қадар хўжалик субъектлари ҳамда аҳолидан эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар қабул қилиниб, улар муомаладаги банкнотлар ва тангаларга монеликсиз алмаштириб берилмоқда.

Шу муносабат билан Марказий банк Сирдарё вилоят Бош бошқармаси Сизлардан 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ҳамда 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотларни 2020 йил 1 сентябрга қадар банк филиалларида алмаштириб олишларингизни сўраб қолади. 

Марказий банк Сирдарё вилояти Бош бошқармаси матбуот хизмати

Report Page