Университет ўқитувчиси абитуриентдан 6 минг доллар пора олди

Университет ўқитувчиси абитуриентдан 6 минг доллар пора олди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Фарғона давлат университетининг ўқитувчиси абитуриентни ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериш эвазига пора олаётган вақтда қўлга тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда университетнинг амалий математика ва информатика кафедраси ўқитувчиси М.С фирибгарлик йўли билан Ш.Ани “жисмоний маданият“ йўналишига ижодий имтиҳонларда танишлари орқали юқори балл қўйдириб беришни ваъда қилиб, кимёвий ишлов берилган 6 минг АҚШ долларини Фарғона шаҳар Б. Марғилоний кўчасида аризачи Н.Ндан олган вақтда ашёвий далил билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан университет ўқитувчиси С.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а“ банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Report Page