Сайёр қабул: Асосий мақсадимиз – мижозларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

Сайёр қабул: Асосий мақсадимиз – мижозларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Гулистон шаҳрида “Асака банк“ бошқаруви раиси Н.Сайдуллаев банк мижозлари бўлган Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.

Фото: ЎзА

Тадбирда республика “Асака банк“ бошқаруви, “Асака банк“ вилоят филиали раҳбар ва ходимлари, тадбиркорлар, вилоят ҳокимлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Н.Сайдуллаев хизмат кўрсатиш, соҳадаги янгиликлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Асака банк”да жорий қилинган кредит ва қулайликлар билан йиғилганларни атрофлича таништирди.

Фото: ЎзА

Сайёр қабул давомида 20 нафардан зиёд тадбиркорлардан турли мазмундаги 16 та мурожаат тушди. Шундан 9 таси жойида ҳал этилди. 4 нафар тадбиркорга тегишли маслаҳатлар берилди. 3 нафар тадбиркор томонидан кўтарилган масалани ўрганиб чиқиш учун вақт талаб қилганлиги сабабли мутасаддиларга аниқ вақт белгиланиб, кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

– Филиалимиз бўйича жорий йилнинг 1 август ҳолатига жами кредит қўйилмалари 731 миллиард 861 миллион сўмдан ортиқни ташкил этиб, бу кўрсатгич йил бошига нисбатан 171 миллиард 167 миллион 500 минг сўмга ўсди, – дейди “Асака банк” вилоят филиали бошқарувчиси Синдор Раҳмонқулов. – Банкимиз кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестицион фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар миқдори 366 миллиард 466 миллион 500 минг сўмни ташкил этди ёки кредит қўйилмаларидаги улуши 50,1 фоизни ташкил этди. Банк жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 795 нафар юридик ва жисмоний шахсларга 174 миллиард 209 миллион 970 минг сўм кредит маблағлари ажратди. Шундан, 737 нафар мижозимиз бўлган фуқароларга 146 миллиард 932 миллион 540 минг сўм имтиёзли кредит сифатида ажратилди.

Фото: ЎзА

Асосий мақсадимиз – мижозларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашишдан иборат.

Фото: ЎзА

Сайёр қабул давомида тадбир иштирокчилари кредит олиш, аҳоли омонатлари, экспорт-импорт операцияларига оид ҳамда бошқа саволлар билан мурожаат қилди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Report Page