Ҳашар - элга ярашар

Ҳашар - элга ярашар

@Sirdaryo
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Айниқса юртимизнинг ҳар бир гўшасида уюшқоқлик билан ўтказилиниб келаётган ҳашар ишлари барчамиз учун ибрат наъмунаси ҳисобланади. Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантириши билан аҳамиятлидир.
Жумладан Ховос туманида ҳам ушбу ҳашар тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказилишига мухим эътибор қаратилмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ўтказилаётган ушбу тадбирларда маҳаллалар ҳудуди ободонлаштирилмоқда, кўчалар бегона ўтлардан тозаланиб дарахтларга шакл берилмоқда. Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтиришга қаратилган умумхалқ ҳашари туманимиз бўйлаб кўтаринкилик билан давом этмоқда.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги
фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ҳашар ишларида қатнашаётган меҳнаткашларга ҳашар дастурҳони ёзилиб ош тайёрланди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Туманимиз бўйлаб ўтказилаётган ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page