ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ЯНА 500 НАФАРДАН ОРТИҚ БЕМОР СОҒАЙДИ

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ЯНА 500 НАФАРДАН ОРТИҚ БЕМОР СОҒАЙДИ

@Sirdaryo
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бугун айни пайтга қадар юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 517 нафар бемор соғайди.

Жумладан, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Тошкент шаҳрида 102 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида ҳам 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар бемор касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар юртимизда 22 559 (+517) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page