O‘zLiDeP фаоли Гулчехра Файзуллаева “Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби

O‘zLiDeP фаоли Гулчехра Файзуллаева “Ишбилармон аёл - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби

@Sirdaryo
Фото: Элёр Жўраев / Telegram

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи якунланди. Тегишли соҳа вакиллари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда энг фаол тадбиркор, фермер ва ишбилармон хотин-қизлар қатнашган кўрик-танловда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаоли “Гули модалар дунёси” МЧЖ раҳбари, Гулчехра Файзуллаева мазкур танловнинг 1-ўрин сохиби бўлди.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

Ғолибга тадбир ташкилотчиларининг диплом ҳамда қимматбахо совғаси ва 5 миллион сўм миқдорида пул мукофоти берилди.

Фото: Элёр Жўраев / Telegram

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши партиядошимиз Гулчехра Файзуллаевани бу улкан ютуқ билан қутлайди.

Дилором Эсонова,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Report Page