Кун фотоси: Арафа дастурхони атрофида ўтирган Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Ҳошимова

Кун фотоси: Арафа дастурхони атрофида ўтирган Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Ҳошимова

@Sirdaryo
Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида отаси, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва онаси Зироатхон Ҳошимованинг бирга ўтирган оилавий суратини эълон қилди. Шу билан бирга, у ўз обуначилирин Арафа куни билан қутлади.

Қадрли юртдошлар! Дўстларим, кўплаб фолловерларим!

Барчангизни оила аъзоларим номидан Арафа куни муносабати билан табриклайман!

Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Лекин меҳр-оқибат, урф-одатларимиз ва қолаверса, муқаддас динимиз билан боғлиқ барча қадриятларимиз абадий сақланиб қолади.

Энг асосийси, бахтимизга ота-онамиз, яқинларимиз соғ бўлишсин. Ҳар бир оила ўз оила боши билан фаровон ҳаёт кечирсин.

Ҳаж сафарини ўтаётган ватандошларимизни эса Аллоҳ зиёратларини қабул қилиб, эсон-омон ўз яқинлари бағрига етиб келишларини насиб эцин!

Арафа муборак, дўстларим!

Саида Мирзиёева

Report Page