Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасаларининг тиббиёт ходимлари иштирокида "Саломатлик стартлари" тадбири ўтказилди.
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг Соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш, жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора -тадбирлар тўғрисида"ги ПК-4063-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 10 август куни "Ёшлар-зарарли одатларга қарши" шиори остида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги муассасаларининг тиббиёт ходимлари иштирокида "Саломатлик стартлари" тадбири ўтказилди.
Тадбирда оммавий гимнастика ва 5 км масофага фаол юриш машқлари бажарилди.
Бугунги тадбирда "Биз тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз!" шиори остида зарарли одатларнинг инсон организмига салбий таъсири бўйича аҳоли орасида суҳбатлар олиб борилди.
Шахноза Жўраева