Сирдарёдаги “электросет” раҳбарларидан бири ўзгарди

Сирдарёдаги “электросет” раҳбарларидан бири ўзгарди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда "Сирдарё ҲЭТК" АЖ Ёшлар етакчиси Отабек Хайлаев хабар бермоқда.

Хабарга кўра, "СИРДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" АЖ тасарруфидаги Гулистон туман электр тармоқлари корхонасига янги раҳбар тайинланган.

Норқўзиев Икром Муртазо ўғли

"Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларга катта эътибор қаратиб келинмоқда, кўплаб соҳалар ёш кадрларга ишониб топширилмоқда. Хусусан, "Сирдарё ҲЭТК "АЖ томонидан ҳам ёш интилувчан ходимлар хам раҳбарлик лавозимларига тайинланмоқда.

Гулистон туман электр тармоқлари корхонасига бошлиғи лавозимига Норқўзиeв Икром Муртозо ўғли тайинланди", - дейилади хабарда.

Норқўзиев Икром Муртазо ўғли 1991 йил 10 декабр куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган. 2011-2015 йиллар Тошкент Давлат Техника университетининг Энергетика факультети электр энергетика йўналиши бўйича таҳсил олган.

Норқўзиев Икром Муртазо ўғли бугунги кунга қадар Мирзаобод туман электр тармоқлари корхонасида бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

"И.Норқўзиевнинг Гулистон туман электр тармоқлари корхонасидаги раҳбарлик лавозимидаги ишларига омад ва зафарлар тилаймиз", - дейди Отабек Хайлаев.

Report Page