Москвада сирдарёлик фуқаронинг вафот этганлиги хақида хабар берилди (яқинлари топилишига умид билдиришмоқда)
@SirdaryoБугун, 9-август куни @SirdaryoBOT орқали Бунёд исмли самарқандлик юртдошимизнинг йўллаган хабарига кўра, куни кеча (Москва вақти билан) соат 16:00 лар атрофида Москвада сирдарёлик фуқаро Шерали Норкузиев вафот этган.
"Унинг яқинлари топилишига умидвормиз", - дейилади хабарда.
Маълум бўлишича мазкур хабар Istagram'даги саҳифасига ҳам жойланган.
Қўшимча маълумот ва боғланиш учун бизга хабар йўллаган самарқандлик юртдошимизнинг Telegram' ва Instagram'даги саҳифалари.