sv

sv


АЖдан 1 МИЛЛИАРД СЎМЛИК СОЛИҚ ҚАРЗИ УНДИРИЛДИ


Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими иш юритувидаги Боёвут туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор "Боёвут пахта тозалаш" АЖдан туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига тўланмаган солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан "Ижро иши юритиш қўзғатиш тўғрисида"ги қарор қабул қилиниб, қарздор АЖнинг "Агробанк" Боёвут филиалидаги ҳисоб рақамларига Қонуннинг 46,47,58-моддаларига асосан ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган кундан бошлаб банд солинган, инкассо топшириқномаси қўйилган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари натижасида мазкур АЖнинг ҳисоб рақамидан 1.010.000.000 сўм солиқ қарздорлиги ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Report Page