“Пахтакор-79” – Самога сочилган юлдузлар

“Пахтакор-79” – Самога сочилган юлдузлар

@Sirdaryo
"Пахтакор" Ташкент, 1979 г.

1979 йилнинг 8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ушбу ўйин “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди.

Август ойининг 11 куни, бундан 40 йил аввал – 1979 йилнинг худди шу кунида бутун Ўзбекисон футбол мухлислари учун оғир ва унутилмас фожеа содир бўлганди.

Айнан шу куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида 8400 метр баландликда Тошкент-Гурев-Донецк-Минск йўналиши бўйлаб учиб бораётган Ту-134 ҳамда шу русумдаги яна бир самолёт ҳавода тўқнашиб кетди.

Авиаҳалокат натижасида иккала ҳаво кемасидаги барча 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишди, шу жумладан, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасининг 17 нафар аъзоси оламдан кўз юмди.

1979 йилнинг 8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Ушбу ўйин “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13 августда Минскда “Динамо”га қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди.

Бир сония ичида самога сочилиб кетган ўн етти ўғлон, ўн етти қалб, ўн етти орзу ва умид... Равил Агишев, Михаил Ан, Олим Аширов, Сирожиддин Бозоров, Константин Баканов, Юрий Загуменних, Шуҳрат Эшбўтаев, Александр Корчёнов, Николай Куликов, Владимир Макаров, Сергей Покатилов, Владимир Собиров, Идгай Тазетдинов, Мансур Толибжонов, Владимир Фёдоров, Виктор Чуркин, Владимир Чумаков...

Бу номлар ўзбек ҳалқи, футбол ишқибозлари хотирасида абадий қолади. Улар майдонда майдондан ташқарида қилиб ўтган ишлар ҳали кўп йиллар давомида ёш авлод вакиллари учун дарс сифатида ўрганилади.

Report Page