Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими томонидан, Гулистон шаҳар маҳаллаларида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда
@SirdaryoБугун 8 август куни Гулистон шаҳар “Намуна” махалла фуқаролар йиғинида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Энг катта бойлигимиз – тинчлик ва барқарорлик”, “Ўзбекистон дунё нигоҳида”, “Ватан учун яшайлик”, “Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзуларида тадбирлар ўтказилди.
Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими раҳбари И.Норбеков, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходими Б.Хужаков, “Намуна” МФЙ раиси Х.Эшмуродовлар маъруза қилдилар. Ушбу тарғибот тадбирлари маҳаллаларда давом этмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими