Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Қурбон ҳайити куни Тожикистонда концерт беради

Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Қурбон ҳайити куни Тожикистонда концерт беради

@Sirdaryo
Фото: «Asia-Plus»

Тожикистон ва Ўзбекистон эстрадаси юлдузлари Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради. Бу ҳақда Шабнам Сурайё ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

«Asia-Plus»нинг ёзишича, ҳамкорликдаги концерт Хўжанд шаҳридаги «Равшан» ресторанида 11 август куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.

Аввалроқ улар «Таралла Далли» қўшиғини дуэт тарзида ижро этганди. Қўшиқ мусиқасини Юлдуз Усмонова басталаган. «Бу ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова билан узоқ кутилган дуэтимиздир. Мен учун бу катта шараф. Шундай ажойиб ва ижодкор инсон билан дуэт айтганимдан хурсандман», — деб ёзган Шабнам ўзининг Instagram’ида.

Қўшиқ тожик хонандасининг Youtube каналига жойланган, бироқ қўшиққа ҳали клип суратга олинмаган. Ҳозирда ушбу қўшиқни 4 миллиондан ортиқ одам эшитган.

Report Page