Сирдарёдаги 8-сонли тергов ҳибсхонасида руҳий ва жисмоний тазйиқлар ҳолати ўрганилди

Сирдарёдаги 8-сонли тергов ҳибсхонасида руҳий ва жисмоний тазйиқлар ҳолати ўрганилди

@Sirdaryo
Фото: Дарё

Сирдарё вилоят прокурори Ховос туманида жойлашган 8-сонли тергов ҳибсхонаси фаолияти билан танишиб чиқди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот гуруҳи «Дарё»га маълум қилган.

Хабарда айтилишича, Сирдарё вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Равшан Машарипов Ховос туманида жойлашган 8-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар билан суҳбат ўтказган. Мулоқот жараёнида ҳибсхонада сақланаётган, муқаддам 2 ва 3 маротаба судланган маҳбуслар уларга нисбатан охирги 2,5 йилда руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганини таъкидлаган.

Фото: Дарё

Шунингдек, вилоят прокурори ҳибсхонада жиноий-жазоларни ижро этилиши аҳволи ҳамда маҳкум ва маҳбуслар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиққан.

Аввалроқ, Ўзбекистонда фуқаролар орасида, қолаверса, халқаро ташкилотлар орасида салбий ном қозонган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида («Жаслиқ» қўрғонида жойлашган) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарорни имзолаганди.

Report Page