ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

@Sirdaryo
Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан жойларда солиқ ислоҳотларининг мазмуни ва моҳияти хусусида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Тадбиркорликни ташкил этган фуқаролар ҳамда ўз бизнесини бошлашни ният қилиб юрган аҳоли билан учрашувларда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланишда мавжуд меъёрий ҳужжатлар ҳамда солиқ ставкаларида белгиланган ўзгаришлар хусусида маълумотлар берилмоқда. Бунинг натижасида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқаролар сони кўпаймоқда.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Айнан ҳозирги кунларда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдухаким Мавлонов бошчилигида вилоят миқёсида, хусусан Сирдарё туманида ҳам тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари олиб борилмоқда.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Хусусан 2019 йилнинг 7 ойи давомида Сирдарё туманида янгидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар 336 нафарни ташкил этган бўлса, август ойининг дастлабки ўн кунлигида 48 нафар тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилди.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

- Чакана савдо фаолияти билан яқиндан шуғулланишни бошлаган эдим, - дейди Усмонов Абдухамид. – Ҳужжатларни расмийлаштиришга улгурмаган эдим. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари келиб тадбиркор сифатида қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлигим борасида тўлиқ тушунчалар беришди ҳамда энг асосий фаолиятимни қонуний рўйхатдан ўтказишга кўмаклашишди. Ҳозирда расмий фаолият юритмоқдаман.

Фото: Вилоят давлат солиқ бошқармаси

Дарҳақиқат, учрашув ва ўрганишлар давомида фаолиятини вақтинча тўхтатиб қўйган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан суҳбатлашилганда фаолиятларини қайтадан тиклаб давом эттириш истакларини билдиришди. Натижада 37 нафар фуқаролар фаолиятларини тиклади.

- Бугунги кунда Сирдарё туманида 1307 нафар ЯТТ рўйхатга олинган бўлиб, уларда ёлланма тарзда рўйхатга олинган 269 нафар ишчилар меҳнат қилмоқда, - дейди инспекция бошлиғи ўринбосари Савронбек Исаев. – Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва бўш иш ўринлари яратиш мақсадида хонадонма-хонадон юрилиб, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ва енгилликлар хусусида аҳолига батафсил маълумотлар бериб келинаётир. 2018 йилнинг 6 ойида 169 нафар ЯТТ янгидан рўйхатга олинган бўлса, 2019 йилда 232 нафар янги тарбиркорлик субъектлари рўйхатга олиниб, 63 тага ортганлигини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари 2019 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг 25-30 фоизга пасайтирилганлиги ҳамда тўловлар энг кам ойлик иш ҳақидан эмас, балки аниқ суммаларда ва ҳудудлар кесимида белгиланганлиги ҳам хўжалик юритувчи субъектлар сафининг ортишига хизмат қилмоқда.

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page