Сардоба тумани сектор раҳбарларининг тумандаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
@SirdaryoЙиғилишда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликларсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, ушбу мақсадда муқобил текширувлар ва режадан ташқари текширувларнинг барча турлари бекор қилинганлиги, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.
-Тадбиркорлик фаолияти соҳасида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда, уларнинг ҳал этилиши бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатли ҳимоясини таъминлаш имконини беради.-деди ўз сўзида туман хокими А.Хидиров.
Шунингдек туман прокурори А.Уралов ўз сўзида тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар,тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинганлиги,назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шартлиги, текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланиши тўғрисида гапириб ўтди.
Мулоқот давомида 4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи А.Усманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июль ПФ-5490-сонли қарори асосида якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган жисмоний шахслардан тегишли фаолият тури бўйича белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган бир йиллик миқдордаги қатъий белгиланган солиқни бир йўла ундириш тартиби бекор қилинганлигини йиғилганларга яна бир бор эслатиб ўтди.
Учрашувда 17 нафар тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва таклифлари тегишли ташкилотлар билан атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг 8 нафари ижобий ҳал этилди. Қолганлари бўйича амалий чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сардоба туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати