Коронавирусга чалинганларда ўлим хавфи юқорилигини кўрсатувчи симптом топилди
@SirdaryoАҚШ олимлари коронавирусга чалинганларда ўлим хавфи юқорилигини кўрсатувчи симптомни аниқлашди.
«Eurekalert» нашри ёзишича, Жорж Вашингтон университети олимлари ушбу аломат сифатида коронавирус билан касалланган инсон қонида бешта биомаркер (IL-6, D-димер, CRP, LDH ва ферритин) миқдорининг юқори даражада бўлишини кўрсатишди. Бу ҳолатда яллиғланиш кучайиб, қоннинг ивиш жараёни издан чиқади.
Мутахассислар қарийб 300 нафар ковид-беморнинг маълумотларини чуқур ўрганиш асосида ушбу хулосага келишган.