Вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Машарипов Равшан Ражаббаевичнинг навбатдаги сайёр қабули Оқолтин тумани, Янги ҳаёт маҳалласи, Оққуш масканида ўтказилди.

Вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Машарипов Равшан Ражаббаевичнинг навбатдаги сайёр қабули Оқолтин тумани, Янги ҳаёт маҳалласи, Оққуш масканида ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят прокуратураси

Вилоят прокурори 2-сектор раҳбари Машарипов Равшан Ражаббаевичнинг 2019 йил 8 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятни янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Оқолтин тумани, Янги ҳаёт маҳалласи, Оққуш масканида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Сайёр қабулда 65 нафар фуқаролар иштирок этиб, 23 нафарининг муаммолари эшитилди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Ушбу мурожаатлари эшитилган23 нафар фуқаролардан 15 нафарининг муаммоси жойида ижобий ҳал этилиб, 2 нафарига тушунтириш берилди ва 6 нафарининг ёзма равишда аризалри олиниб, назоратга олинган ҳолда ўрганилмоқда.

Фото: Вилоят прокуратураси

Жумладан, фуқаро Мансур Тўхтамишов ва Султон Арслоновларнинг яшайдиган маҳаллада ер ости сизот сувларини кетказиш учун зовур тозалаб берилиши бошланди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Шунингдек, “Шохижахон модел савдо” МЧЖ раҳбари Қабулов Бахтиёрга банкдан кредит олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилди ва тез кунда кредит оладиган бўлди.

Фото: Вилоят прокуратураси

Бундан ташқари, ногиронлик аравачасига муҳтож бўлиб қолган фуқаро Шакар Хотамовга ногиронлик аравачаси шу жойнинг ўзида топширилди.

Шунингдек, фуқаро Саитов Хайруллонинг оёғини операция қилинишида амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

Report Page