Заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

Заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқолтин” ўтказиш пункти орқали Қозоғистондан мамлакатимизга пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси С.А. билан оғзаки савол-жавоб қилинганда, унинг хатти-харакатларидан божхона ходимларида шубҳа уйғонди. Бу ҳақда "Халқ Сўзи Online"нинг хабар беришича, натижада унинг қўл сумкаси текширилганда, унинг таг қисмидаги астари остига яшириб қўйилган оғирлиги 395,96 грамм бўлган тахминан нархи 11 868 000 сўмлик заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, айни шу чегара божхона пости орқали Қозоғистондан юртимиз томон пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Е.Д. кийиб олган ички кийимига яшириб олган оғирлиги 83,50 грамм бўлган тахминий қиймати 20 875 000 сўмлик аёллар заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page