Ватанимиз кунчиқаридан кунботаригача пиёда саёҳатга чиққан йигит 24 соатлик узлуксиз юришини бугун Жиззахда тугатди. Натижа – 82 километр

Ватанимиз кунчиқаридан кунботаригача пиёда саёҳатга чиққан йигит 24 соатлик узлуксиз юришини бугун Жиззахда тугатди. Натижа – 82 километр

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: “Халқ сўзи Online”

 Хабар берганимиздек, Андижон вилоятидаги Хонобод шаҳридан Мўйноққача пиёда саёҳат лойиҳасини ҳар куни 35-40 километр йўл босиб, сўнгра керагича ҳордиқ чиқариш тартибида амалга ошираётган Соҳиб Раджабов кеча дам олмасдан, узлуксиз 24 соат юришга қарор қилган эди. Бу хақида “Халқ сўзи Online” хабар бермоқда.

Мавзуга доир: Ватан кунчиқаридан кунботарига пиёда саёҳатга чиққан йигит Сирдарёга 34 кунда етиб келди

У бу режасини орқасига деярли 15 килолик юк сумкасини осган ҳолда 7 август куни соат 11.15 да Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги “Қовун бозори” дан бошлаб бугун - 8 августнинг айни вақтида Жиззахда якунлади.

Мухлислари унинг ҳаракатини GPS навигатордан саёҳатчининг телеграмм каналига узатилаётган маълумотлар орқали кузатиб бордилар. Шу билан бирга юзлаб юртдошларимиз онлайн ва йўл-йўлакай учратган тарзда қўллаб-қувватлаб турдилар.Ҳатто саёҳати давомида танишган ва аллақачон унинг яқин дўстларига айланган тиббиёт муассасаларидан бирининг шифокорлари узоқдан бўлса-да соғлиғини назорат қилиб бордилар.

Фото: “Халқ сўзи Online”

“Жиззахда мени иззат-икром билан кутиб олишди. Қувонтиргани,сўнгги километрларда ҳамроҳлик қилганлар ҳам бўлди. Бу эътибордан бир кеча-кундузги тўхтовсиз юришдан пайдо бўлган толиқишларим йўқолди, охирги соатлар ва дақиқаларда янгидан куч-қувват олгандек бўлдим. Ҳамма, ҳаммага раҳмат! ”дейди телефон орқали Соҳибжон.

Мавзуга доир: Ўзбекистон бўйлаб пиёда сайёҳат қилаётган Сохиб Ражабов бугун Оқолтин туманида

Саёҳатчи юртдошимизнинг хабар беришича, Жиззах шаҳрида бир муддат бўлиб дам олгач, яна йўлга отланади. Узоқ Мўйноқ сари ҳаракатда давом этади.

У ушбу саёҳати орқали Ўзбекистонимизнинг туризм учун жуда жозибали мамлакат ва халқимизнинг меҳмондўст эканлигини ифода этишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Маълумот учун. Соҳиб Раджабов- 1989 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, ҳозир Тошкент шаҳрида яшайди. Турон миллий кураши бўйича халқаро спорт устаси, тренер.

Аҳмадали Шерназаров “Халқ сўзи Online”.

Report Page