UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади. Нега?

UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатади. Нега?

@Sirdaryo
Фото: Халқ Сўзи Online

UzAuto Motors заводи автомобиль профилактика ишлари муносабати билан ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, "Халқ Сўзи Online" хабар бермоқда.

Тасдиқланган режага кўра, 26 августдан компания заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади.

Бунинг доирасида профилактик кўрик, асосий ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилади.

Компания тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилишини ҳам таъкидлади.

Режали профилактика ишлари олдин шартнома қилинган автомобилларни етказиб бериш графигига таъсир ўтказмайди.

Автомобиллар ишлаб чиқариш 23 сентябрдан қайта йўлга қўйилади.

Report Page